18 май — Халқаро музейлар куни
2026-05-18 10:00:00 / Янгиликлар

Маданий мерос агентлиги барчангизни 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан Агентлик тизимидаги барча давлат музейларида ташкил этилаётган “Очиқ эшиклар куни”га таклиф этади. Байрам муносабати билан барча музейлар ушбу кунда бепул хизмат кўрсатади.
Шунингдек, байрам дастури асосида музейларда қизиқарли кўргазмалар, маҳорат дарслари, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда кўнгилочар дастурлар ўтказилиши режалаштирилган.🎉
Барча юртдошларимизни юртимиз музейларига ташриф буюришга чорлаб қоламиз!
