Очиқ мулоқот
2026-04-23 10:10:00 / Янгиликлар

2026 йил 24 апрель куни соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги раҳбарияти иштирокида маданий мерос соҳасига оид долзарб муаммоларни ўрганиш уларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда Агентликнинг Бадиий экспертиза, Музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, Кадастр ҳисобини юритиш, объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, соҳага алоқадор мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади. Шунингдек, тадбиркорлар ҳамда соҳага алоқадор бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар очиқ мулоқотда иштирок этишга таклиф этилади.
Очиқ мулоқот доирасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, реставрация ва консервация ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Маълумот учун: Очиқ мулоқот Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчаси, 110/1-уй. Очиқ мулоқотга марҳамат!
Мурожаат учун: +998990259397
Мазкур тадбирни кенг ёритиш борасида барча оммавий ахборот воситаларини ҳамкорликка таклиф этамиз.
