Норвегия элчиси Термиз археология музейига ташриф буюрди
2026-04-17 16:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 16 апрель куни Термиз археология музейига Норвегиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хелен Санд Андресен ташриф буюрди. Ташриф давомида элчи музей фаолияти ҳамда унда сақланаётган бой археологик мерос билан яқиндан танишди. Элчи Бақтрия ва Кушон маданиятига оид, шунингдек, Буюк Ипак йўли тарихини ёритувчи ноёб экспонатлар билан яқиндан танишди.
Ташриф якунида мазкур учрашув маданий мерос соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда тарихий меросни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Маълумот учун, Термиз археология музейи 2002 йил 2 апрелда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 130 мингдан ортиқ экспонатни жамланган. Музей фондида бронза давридан бошлаб XX асргача бўлган даврни қамраб олувчи экспонатлар ва ноёб археологик топилмалар сақланмоқда.

