Маданий мерос объектлари бўйича назорат кескин кучайтирилади ва доимий тизимга ўтказилади
2026-04-17 16:00:00 / Янгиликлар

Биринчи босқичда жорий йилнинг 21–23 апрель кунлари Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ пойтахтдаги ёдгорликларни режа бўйича тўлиқ ва принципиал мониторингдан ўтказади.
Ҳар бир объектнинг бугунги ҳолати, унга етказилган зарарлар, муҳофаза тизими, белгилар ҳамда олиб борилаётган реставрация ишлари жойида, қатъий тартибда текширилади. Камчиликлар яширилмайди, лоқайдликка йўл қўйилмайди.
