#расмий_муносабат
2026-04-14 14:05:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанддаги бу жой ростан ҳам қулаб кетиши мумкинми?” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлардан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда уларни самарали бошқариш мақсадида айрим объектлар тегишли тартибда бириктирилган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2028 йил 28 августдаги 708-сонли фармойишида келтириб ўтилган. Ушбу фармойишга асосан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Хўжа Дониёр” мажмуаси “Вақф” хайрия жамоат фондига текин фойдаланиш шарти билан бириктирилган.
Ҳозирги вақтда объектнинг техник ҳолати юзасидан назорат ўрнатилган. Мажмуанинг сақланиши, зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари юзасидан тегишли ташкилотларга зарур маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, мутахассислар томонидан объектнинг жорий ҳолатини ўрганиш, зарур ҳолларда мустаҳкамлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлигини маълум қиламиз.
