Маданий мерос соҳасида илмий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди
2026-04-13 11:40:00 / Янгиликлар

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитаси ҳамда “Маданий мерос” илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат мамлакатимизда маданий асраш, уни илмий асосда ўрганиш ва самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.
Меморандум доирасида маданий мерос соҳасида илмий-таҳлилий материаллар тайёрлаш, экспертлик хулосаларини шакллантириш, парламент назоратини илмий асосда қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳадаги долзарб муаммолар юзасидан таклиф ва ечимлар ишлаб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳамкорлик маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, уларни илмий асосда сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


