Ховос — мерос ва маданиятни бирлаштирган фестиваль маркази
2026-04-02 12:10:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида шу кунларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан “Ховос — маданиятлар чорраҳаси” шиори остида халқаро талаба-ёшлар туризм фестивали ташкил этилди. Фестиваль доирасида иштирокчилар “Кўҳна Ховос” тепалигига ташриф буюриб, ҳудуднинг тарихий ва археологик мероси билан танишдилар. “Ёшлар ва этнотуризм” йўналишидаги дастурлар орқали миллий урф-одатлар ва анъаналар намойиш этилди.
Тадбир давомида саҳна чиқишлари, миллий куй-қўшиқлар, рақслар ҳамда урф-одатларни акс эттирувчи намойишлар фестиваль иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Семинар ва ижодий учрашувлар ёшларнинг тарихий ёдгорликларга бўлган қизиқишини ошириб, уни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу каби фестиваллар маданий асраш, уни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш ва туризм билан уйғун ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.




