“Темурийлар даври дурдоналари” кўргазмасига марҳамат!
2026-03-31 16:40:00 / Янгиликлар

2026 йил 3 апрель куни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Темурийлар даври дурдоналари” номли кўргазма ўз ишини бошлайди. Мазкур кўргазма Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида ташкил этилиб, буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланади.
Кўргазмада Темурийлар даврининг бой тарихий ва маданий меросини акс эттирувчи ноёб амалий санъат намуналари, тарихий ашёлар ҳамда ўша даврга оид маданий ёдгорликлар намойиш этилиши режалаштирилган. Ушбу кўргазма фақат 2026 йил 3 апрель кунигина соат 18:00 га қадар ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ракатбоши кўчаси, 36-уй.
Эслатиб ўтамиз, кўргазмага кириш бепул, ташриф буюрувчилар фақат музей чиптасини харид қилишлари лозим.
