#расмий_муносабат
2026-03-31 10:05:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган 1 қаватли бино бузилаётгани юзасидан турли хабарлар тарқалди. Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ходимлари томонидан манзилга борилиб, мониторинг ишлари олиб борилди.
Ушбу бино аввал полиграфия ишлаб чиқариш объекти сифатида фаолият юритган бўлиб, 2001 йилдан бошлаб “Темирйўлчи” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган. 2025 йил 4 август куни ушбу объект фуқаро Й.В. томонидан қонуний тартибда сотиб олинган ҳамда Давлат кадастр агентлиги томонидан белгиланган тартибда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Ҳозирги вақтда объект хусусий мулк сифатида рўйхатга олинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4-октабрдаги 846-сон қарорига мувофиқ, мазкур манзилда жойлашган объект шакллантирилган моддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига киритилмаганлигини маълум қиламиз.
Маданий мерос агентлиги фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ишончли манбаларга таянишга ҳамда бу каби масалаларда фақат расмий ахборотларга асосланишга чақиради.
