Нидерландиянинг “IDTV” телеканали ижодкорлари Бухорода
2026-03-27 16:45:00 / Янгиликлар

Нидерландиянинг нуфузли “IDTV” телеканали томонидан Ўзбекистоннинг қадимий ва бетакрор шаҳарларидан бири Бухоро вилоятида ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа “Dunyo bo‘ylab poyga” номли халқаро ҳужжатли фильмнинг навбатдаги сони бўлиб, унда Бухоронинг бой тарихий-маданий мероси, меъморий ёдгорликлари ҳамда замонавий туризм салоҳияти кенг ёритилиши режалаштирилган.
Айни кунларда ижодий гуруҳ Бухоро вилоятида бўлиб, ҳудуднинг диққатга сазовор масканлари, қадимий обидалари ва миллий анъаналари асосида тасвирга олиш жараёнларини амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа орқали Бухоронинг тарихий қиёфаси, бой маданий мероси ҳамда туризм имкониятлари халқаро аудиторияга кенг намойиш этилиши кутилмоқда.



