“Маржон оҳанглари” — заргарлик санъати кўргазмаси
2026-02-04 12:10:00 / Янгиликлар

Халқаро заргарлар куни муносабати билан Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида жорий йилнинг 30 январь кунидан бошлаб “Маржон оҳанглари” номли заргарлик санъати кўргазмаси ўз ишини бошлади. Мазкур кўргазмада Бухоро ва Самарқанд заргарлик анъаналарига мансуб экспонатлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилган миллий тақинчоқлар намойишга қўйилган.
Шунингдек, кўргазма доирасида музей фондига оид экспонатлар асосида икки кўҳна шаҳарга хос анъанавий заргарлик услублари, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган миллий тақинчоқлар намойиш этилмоқда. Экспозиция ўзбек заргарлик санъатининг бадиий-эстетик хусусиятлари, устоз-шогирд анъаналари ва аждодлардан-авлодларга ўтиб келаётган ҳунармандчилик мактабларининг ўзига хослиги ёритиб берилган.
Мазкур кўргазма 2026 йилнинг 10 февралига қадар давом этади. Иш вақти: ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача.
Манзил:Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ракатбоши кўчаси, 36-уй.
Эслатиб ўтамиз, кўргазмани томоша қилиш бепул, ташриф буюрувчилар фақат музей чиптасини харид қилишлари лозим.
