Сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган музейлар бешталиги
2026-01-19 17:40:00 / Янгиликлар

Маданий мерос агентлиги томонидан 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра сайёҳлар томонидан энг кўп ташриф буюрилган музейлар бешталиги маълум қилинади. Унга кўра:
1. “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасига 1 145 595 нафар;
2. Регистон ансамблига 1 136 069 нафар;
3. “Бухоро” давлат музей-қўриқхонасига 851 714 нафар;
4. “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасига 476 592 нафар;
5. “Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхонасига 185 604 нафар маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюрган.
Мамлакатимизда ички туризм салоҳиятининг изчил ривожланиши ҳамда хорижий сайёҳлар оқимининг йилдан-йилга ортиб бориши республикамизнинг бой тарихи ва маданий мероси юксак жозибадорликка эга эканини яққол намоён этмоқда. Жумладан, 2025 йил давомида Агентлик тизимидаги барча музей ва музей-қўриқхоналарга жами 6 млн.дан ортиқ меҳмон ташриф буюрган бўлиб, шундан қарийб 2 млн. нафарини хорижий сайёҳлар ташкил этган.
Якунланган йилда “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси, Регистон ансамбли, “Бухоро”, “Ичан-қалъа” ҳамда “Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхоналари ташриф буюрувчилар орасида энг оммабоп объектлар қаторидан жой олиб, уларга бўлган қизиқиш 2024 йилга нисбатан умумий ҳисобда қарийб 25 фоизга ошгани кузатилди.
