Шароф Рашидов мемориал музейи вақтинча фаолиятини тўхтатади
2026-01-19 16:25:00 / Янгиликлар

Шароф Рашидов номидаги халқаро жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган Шароф Рашидов ёдгорлик мемориал музейини модернизация қилиш ҳамда замонавий мультимедиа ускуналари билан жиҳозлаш бўйича давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида музей биносида реконструкция ва техник янгилаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2026 йил 19 январдан 31 августга қадар музей ташриф буюрувчилар учун вақтинча ёпилади.
Лойиҳа ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги вилоят маданий мерос бошқармаси назорати остида амалга оширилади. Белгиланган ишлар якунлангач, музей замонавий талабларга мос ҳолатда ўз фаолиятини қайта бошлайди.
Маълумот учун, модернизация ишлари якунланганидан сўнг музейда интерактив мультимедиа технологиялари жорий этилиб, ташриф буюрувчилар учун янада қулай шароитлар яратилади ҳамда янги экспозициялар тақдим этилади.
