Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бухорода бўлиб ўтади
2026-01-09 18:25:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 12–14 январь кунлари Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бухоро шаҳар, Ҳалим Ибодов кўчаси, 7 уй манзилида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Йиғилиш кун тартибига республиканинг турли ҳудудларида жойлашган маданий мерос обектларини реставратсия қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш масалалари киритилган. Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий ҳудудлар ҳамда уларнинг буфер зоналарида қурилиш ишлари бўйича лойиҳалар кўриб чиқилади.
Кенгаш аъзолари томонидан Андижон, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган тарихий обидалар, архитектура ёдгорликлари ва археология обектларида амалга оширилиши режалаштирилган қайта тиклаш ва реставратсия лойиҳалари муҳокама қилинади. Кун тартибига масжид, мадраса, карвонсарой ва зиёратгоҳларни реставратсия қилиш, музей биноларини қайта қуриш, археология ёдгорликларини муҳофаза қилиш, шунингдек, турар ва нотурар жой биноларини қуриш ҳамда қайта қуриш бўйича жами 60 та лойиҳа киритилган.
Илмий-эксперт кенгаши кун тартибидаги масалаларнинг тўлиқ рўйхати билан Маданий мерос агентлигининг расмий веб-сайтида танишиб чиқиш мумкин.
