Самарқандда археологик меросни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди
2025-12-21 00:30:00 / Янгиликлар

2025 йил 17 декабрь куни Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтида “Ўзбекистон археология ёдгорликларини муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуман Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Кузиев ҳамда Самарқанд археология институти директори Мўминхон Саидовнинг кириш сўзлари билан бошланди.
Конференцияда Маданий мерос агентлигининг марказий аппарати ходимлари, Агентликнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, музей ходимлари, соҳа мутахассислари ҳамда институт жамоаси вакиллари иштирок этдилар. Анжуман давомида археология ёдгорликларини муҳофаза қилишнинг замонавий муаммолари, уларни сақлаш ва реставрация қилишнинг илмий-услубий асослари, қутқарув археологик тадқиқотларининг амалий аҳамияти, шунингдек, маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда миллий ва халқаро тажрибалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Конференция якунида билдирилган таклиф ва тавсиялар археология ёдгорликларини асраш ва уларни келажак авлодларга етказиш борасида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
