Фарғона вилоятини 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
Фарғона вилоятини 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
Иқтисодий кўрсаткичлар (2024 йил якуни)
Ялпи ҳудудий маҳсулот - 91,3 трлн. сўм (ўсиш-106,7%), саноатда - 48,1 трлн сўм (107,6%), хизматларда - 55,2 трлн. сўм (112,3%), қишлоқ хўжалигида - 44,0 трлн. сўм (104,7 %).
2024 йилда 433,7 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди, шундан, қишлоқ хўжалигида – 194,8 минг нафар, хизмат кўрсатишда – 186,7 минг нафар, инвестиция ҳисобига – 34,1 минг нафар, қурилишда – 18,1 минг нафар.
Кичик бизнес субъектлари сони 2024 йилда – 57 127 та. Шундан, саноат корхоналари – 12859 та, қишлоқ хўжалиги корхоналари – 3065 та, хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналари – 36739 та, қурилиш корхоналари – 4464 та.
Маҳаллий бюджетга 2024 йилда қўшимча тушум- 5 273,6 млрд. сўмга етган.
Оилавий тадбиркорлик доирасида 2024 йилда 551 млрд. сўм кредит ва 36 млрд.сўм субсидия ажратилди.
Инвестиция бўйича кўрсаткичлар
2024 йилда ишга туширилган инвестиция лойиҳалари: лойиҳа сони – 1182 та, қиймати – 1 034 млн.доллар, яратилган иш ўрни – 36,0 мингта.
2024 йилда 1 781,5 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.
2024 йилга белгиланган 1,1 млрд доллар экспорт режаси –ҳақиқатда 1,0 млрд.долларга ёки 91 фоизга бажарилди.
“Қўқон” ЭИЗ 925,5 гектар майдонда жойлашган. Жами 981,2 млн. долларик 145 та лойиҳалар жойлаштирилган бугунги кунда 538,0 млн. долларик 108 таси ишга туширилган (иш ўрни - 10260 та).
2024 йилда – 3,3 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 114,9 млн. долларлик экспорт амалга оширилган.
Вилоятда 95 та кичик ва ёшлар саноат зоналари мавжуд. 825,5 гектар ер майдони ажратилган.
2024 йилда ишга туширилган инвестиция лойиҳалари – 136 та, қиймати – 601,1 млн. сўм, яратилган иш ўрни – 1 785 та.
Қурилиш йўналишида кўрсаткичлар
Кўп қаватли турар- жой бинолари қуриш бўйича
Фарғона вилоятида 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан жами 220 та 8 600 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриш белгиланган.
Вилоятда жорий йилда жами 198 та 7 915 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивларида 59 та 2 173 хонадонли, бошқа ҳудудларда 139 та 5 742 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Шундан, “Янги Ўзбекистон” массивларида жами 102 та 3 952 хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.
2024 йил якунида “Янги Ўзбекистон” массивларида 59 та 2 173 хонадонли (Эко шаҳарда 37 та 1493 хонадонли, Янги Аср МФЙда 14 та 488 хонадонли, Юқори Сойбўйи МФЙда 8 та 192 хонадонли), кўп қаватли уй-жойлар битказилиб фойдаланишга топширилган.
Қолган 43 та 1 779 хонадонли уй-жойлар 2025 йилга ўтувчи этиб белгилаш мақсадга мувофиқ.
Уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда жами 118 та
4648 хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Шундан, бугунги кунда 139 та 5742 хонадонли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.
Инфратузилмани ривожлантириш бўйича
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати баёнларига асосан жами 1 122,5 млрд.сўм маблағлар доирасида 157 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Объектларда 959,5 млрд.сўмлик (ҚМИ) қурилиш-монтаж ишлари бажарилган ва 928,5 млрд.сўм (ҚМИ) маблағлар молиялаштирилган.
“Ташаббусли бюджет” бўйича
- Вилоятда “Ташаббусли бюджет” жараёни 2024 йил 1-мавсумида жами 266 та (204 та қурилиш-таъмирлаш лойихаларга 268,5 млрд.сўм, ва 62 та жихоз сотиб олишга 72,1 млрд.сўм) лойиҳалар доирасида “Ташаббусли бюджет” жамғармасидан 340,6 млрд.сўм маблағлар ажратилган.
Автомобиль йўллари қурилиши бўйича
2024 йил мобайнида вилоят ҳудудидаги автомобиль йўллари ва кўприкларни қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш бўйича жами 631,0 км йўллар ва 13 та кўприкларда 500,2 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди,
Электр энергияси таъминоти бўйича
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 206,8 млрд.сўм маблағ эвазига 411,1 км электр тармоқлари, 245 дона трансформатор пункти қурилди ҳамда Хитойдан 8 та (40 000 кВА) ва 1 дона (63 000 кВА) трансформаторларини ўрнатилди ҳамда ечиб олинган куч трансформатори бошқа подстанцияларга кўчириб ўтказиш ҳисобига қўшимча 20 та подстанцияда 326 минг.кВА қувват заҳираси яратилди.
Бундан ташқари, 2505 км электр узатиш тармоқлари ҳамда
908 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланиб, ушбу ишларга 11,2 млрд.сўм маблағ сарфланди.
Натижада 220 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланишига эришилди.
Табиий газ таъминоти бўйича
2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 4.2 км (100.0%) мукаммал таъмирланди, 42 дона (108%) газ таксимлаш қурилмалари (ГТҚ) мукаммал таъмирланди, 6 810 дона (100%) Газ таксимлаш қурилмалари тафтишдан ўтказилди, 265.4 км (103%) газ тармоқлари зичликка синалди. 449.9 км (112.0%) Ер ости газ қувурларининг ҳолатини асбоблар ёрдамида текширилди, 251.5 км (124.0 %) газ қувурлари жорий таъмирланди
Натижада, табиий газ таъминотида муаммолар юзага келган 85 дона МФЙлардаги 44 760 дан ортиқ хонадонларнинг газ таъминоти яхшиланди.
Ичимлик сув таъминоти
2025 йил 1 январ ҳолатида вилоят аҳолисининг 80,1 фоизи ёки 3 млн 302 минг нафари марказлашган ичимлик сув билан таъминланган (жами аҳоли сони 4 млн 123 минг) ҳамда 160,4 минг нафар аҳоли кўча колонка, 660,1 минг нафар аҳоли узоқ масофадан сув қудуғидан ташиб келиб истеъмол қилади.
Қишлоқ хўжалигида кўрсаткичлар
Вилоятда 2024 йилда етиштирилган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 43 трлн. 974 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган
йилга нисбатан ўсиш суръати 104,7 фоизни ташкил этди.
Жорий йилда 4,8 млн тонна маҳсулот етиштирилди, жумладан, 998,5 минг тонна дон маҳсулотлари, 281 минг тонна пахта, 2,8 минг тонна пилла, 3510 минг тонна мева-сабзавот, 1384 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари, 659 млн.дона тухум ҳамда 14,1 минг тонна балиқ етиштирилди.
2024 йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича қиймати 2,1 трлн сўмлик 462 та лойихалар амалга оширилди, 60,3 млн доллар ХМИ кредитлари ва хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди, 11200 та иш ўринлари яратилди.
Жорий йилда экспортёрлар, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан 315 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниб, ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга кўпайди.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришни давом эттирган ҳолда 406 млрд сўмлик 1137 та техникалар сотиб олинди. Жумладан, 146 та лазерли текислагич, 50 та юқори унумли хайдов техникаси, 22 та дон ўриш комбайнлари, 58 та пахта териш машиналари, 70 та юқори унумли чигит экиш сеялкаси, 126 та чопиқ трактори ва культиваторлар харид қилинди.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислохотлар натижасида ҳосилдорлик йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Мисол учун, Бувайда туманида “Алқор агротехника” ф/х 110 центнер, Бешариқ туманида “Кенжабой Мадаминов” ф/х 107 центнер, Фурқат туманидаги “Зар жавохир замини” ф/х 105 центнер, Тошлоқ туманидаги “Боймат Шерматов саховати” ф/х 102 центнер, Ўзбекистон туманидаги “Хадичабеим Мадинабону” ф/х 100 центнердан ортиқ ғалла ҳосили олиб барча ўрнак ва намуна бўлди.
Шунингдек, пахтачиликда 37 та фермер хўжаликлари ҳар гектар майдондан 50 центнердан 70 центнергача ҳосил олганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Хусусан, Боғдод туманидаги “Икромжон Назаров”, Бувайда туманидаги “Хилол кўл”, Ёзёвон туманидаги “Мезон”, Риштон туманидаги “Фурқат”, Учкўприк туманидаги “Турсунзода”, Фурқат туманидаги “Раънохон Ғаниева” фермер хўжаликлари 60 центнердан юқори ҳосил олиб барчага намуна бўлди.
Кластерларимизда ҳам қайта ишлашни тўлиқ циклини йўлга қўйиш жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Уч, тўрт йил олдин пахтани ип калавага айлантириш 100 фоиздан ортиқ бўлган бўлсада, ипдан кейинги босқичлар 5 фоиздан ошмаган.
Жорий йил якуни билан вилоятимизда мато ишлаб чиқариш 105,2 минг тоннага (127 фоизга), матони бўяш 24,2 минг тоннага (29 фоизга), тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш 30,7 минг тоннага (39 фоизга) ошмоқда.
Аҳолини даромадини ошириш ва иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ўтган уч йил давомида 25 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, очиқ электрон аукцион орқали аҳолига деҳқон хўжалиги учун тарқатиб берилди. Натижада, 110 мингдан ортиқ янги деҳқон хўжаликлари ташкил этилиб, 220 минг дан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди.
“Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 740 та маҳалла ихтисослаштирилиб, 2-3 марта ҳосил олиш ҳисобига 41 минг гектар томорқада 1,4 млн тонна маҳсулот етиштирилди.
Аҳоли хонадонларидаги жами 56 мингта иссиқхоналарнинг 11 мингтасида лимон, 45 мингтасида сабзавот етиштирилмоқда.
Россиянинг “Семена Ставрополья” компанияси билан ҳамкорликда Ёзёвон туманида 10 гектар майдонда 56 хил ғалла навлари экилиб, синов-тажриба даласи ташкил қилинди.
Ижтимоий соҳадаги кўрсаткичлар
Мактабгача таълим - вилоятдаги 4195 та боғчаларга 287 минг 947 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб (86,6 фоиз) олинган.
Мактабгача ва мактаб таълими - 1076 та, шундан, 955 та умумий ўрта таълим мактаб, 1 та Президент мактаби, 20 та ихтисослашган мактаб, 100 та хусусий мактаблар ҳамда 1 та ижод мактабида жами 721 209 минг нафар ўқувчилар таълим олмоқда (навбатлилик коэффиценти - 1,2).
2024 йилда Миллий рейтингда вилоят ўрнини яхшилаш мақсадида, Япония модели асосида туман(шаҳар)ларда 1 тадан 19 та мактабларда пилот лойиҳаси сифатида таълим жараёни ташкил этилди.
Олий таълим муассасасида - 13 та (шундан 9 та давлат, 3 та нодавлат, 1 та хорижий) ОТМларда жами 90.5 минг нафар талабалар таълим олмоқда. Вилоят бўйича 63та (шундан, 35 та политехникум, 28 та техникум) касбий таълим ташкилотларида жами 48.7 минг нафар ўқувчи ёшлар таълим олмоқда.
Соғлиқни сақлаш бўйича - вилоятда жами 1578 та даволаш-профилактика муассасалар фаолият олиб бормоқда. (стоционар шифохона 61 та, КТМП 19 та, ОШП 171 та, ОП 135 та, СЭО ва ЖСБ 20 та, Дезстанция 20 та, бошқа муассасалар - 28 та). Хусусий тиббиёт муассасалари 1125 та. Шаҳар ва туманларда бугунги кунга қадар 135 та оилавий поликлиника ва 171 та оилавий шифокор пунктлари, 110 та маҳалла тиббий пунтлари фаолияти ташкил этилиб, жами бирламчи муассасалар сони 327 тага етказилиб, 4 061 млн нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.
Ижтимоий ҳимоя бўйича:
Вилоятда мавжуд 1 063 та маҳаллаларда 273 657 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар мавжуд. Вилоятда 95 361 нафар ногиронлар (1-гуруҳ 8 750 нафар, 2-гуруҳ 62 914 нафар, 3-гуруҳ 7952 нафар), 15 747 нафар ногиронлиги бўлган болалар мавжуд. Шундан, 69 110 нафари меҳнатга лаёқатли эканлиги аниқланиб, 4 март ҳолатига 975 нафарининг меҳнат тавсиялари берилган, 71 нафари касбга йўналтирилган, 622 нафари параспортга жалб этилган. 859 нафари реабилитация техник воситалар, 375 нафари протез ортопедия мосламалари билан таъминланган. Вилоятдаги 1 458 195 нафар вояга етмаганларнинг 3 989 нафари ижтимоий ҳимояга олинган, 2722 нафари васийликка берилган, 1 698 нафарига ҳомийлик белгиланган, 80 нафари патронатга берилган, шундан 15 та оилавий болалар уйида 65 нафар болалар жойлаштирилган. Ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғизлар сони 2028 нафарни, хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентлари сони 272 нафарни ташкил қилади.
Спорт бўйича - бошқарма тасарруфида 31 та спорт-таълим муассасалар, 1 та Маркази, 4 та ИСМ, 26 та СМ фаолият юритмоқда. Спорт-таълим муассасаларида 1 422 нафар тренерлар бўлиб, шундан 232 нафари ўриндош тренерларни ташкил этади. Бугунги кунда, спорт-таълим муассасаларда ЭРП платформасидан рўйхатдан ўтган жами 51989 нафар ўқувчи-спортчилар спортнинг 53 та тури (30 таси олимпия спорт, 3 таси миллий спорт, 14 таси пара олимпия 6 таси бошқа спорт турлари) билан мунтазам шуғулланмоқда. Шундан; СМларда 48601 нафар, ИСМларда 2 908 нафар, Марказда 480 нафар.
Ёшлар бўйича - вилоятдаги 1 063 та маҳаллаларда ўтказилган хатлов орқали 1 млн 13 минг 224 нафар ёшларнинг (шундан, 494 399 нафар хотин-қизлар) маълумотлари шакллантирилди. “Ёшлар баланси” асосида ёшлар 3 та “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифаларга ажратилган. Хусусан, “яшил” тоифадаги ёшлар сони 672 минг 790 нафар (66,4 фоизи), “сариқ” тоифадагилар 332 минг 781 нафар (32,8 фоизи), “қизил” тоифадагилар 12 минг 601 нафарни ташкил этади. 2025 йилда “Ёшлар дафтари”га 3 059 нафар ёшлар киритилиб, 1 102 нафар га амалий ёрдам кўрсатилган. (2024 йилда 16 минг 371 нафар ёшларга амалий ёрдам кўрсатилган)
Маҳалла бўйича – вилоят бўйича хонадонлар сони 815 252 та, оилалар сони 1 310 227 та, 48 та маҳалла биноси мавжуд эмас (Қувасойда 5 та, Марғилонда 3 та, Қўқонда 2 та, Фарғона шаҳрида 1 та, Бешариқ тумани 4 та, Данғара туманида 1 та, Бувайдада 5 та, Бағдод туманида 1 та, Ўзбекистон туманида 3 та, Фарғона туманида 13 та, Қувада, Олтиариқ ва Сўх туманларида 2 тадан, Риштон, Қўштепа ва Фурқатда 1 тадан). Ҳозирда 9 та маҳалла раиси лавозими вакант. (Марғилон ва Фарғона шаҳарда 2 тадан, Олтиариқ ва Фурқат туманида 1 тадан, Ўзбекистон туманида 3 та).
Вилоятда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасида кўрсаткичлар
Талаб юқори бўлган янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича манзилли дастурга мувофиқ вилоятга импорт қилинаётган товарларни маҳаллийлаштириш мақсадида,
2024 йилда 162 та лойиҳалар ҳисобига жами 2 трлн 934 млрд сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 230 млн доллар атрофида хорижий валютанинг тежалишига эришилди.
Шунингдек, лойиҳалар доирасида жами 588 нафар янги иш ўринлари яратилиб, 31 та лойиҳалар томонидан 28,6 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ҳамда 29 турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилди.
Янги маҳсулот турларини ўзлаштирилиши ҳисобига ўтган йилнинг ўзида вилоятда муқобил товарлар импортини 58 млн.долларга қисқартиришга эришилди.
Дастур доирасида 138 та маҳаллий корхоналар томонидан жами 660 нафар янги иш ўринлари ҳамда 35 млн.долларлик қўшимча экспорт салоҳияти яратилиши кутилмоқда.
Жорий йилда лойиҳалар доирасида 43 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади.
