Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бўлим иши ҳокимлик ва унга ҳисобдор идораларнинг фаолиятини, вилоятда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ёритишга ҳамда жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатиш ва ташкилотнинг медиа бўшлиғида тўғри ўрин эгаллашига қаратилган.
Ахборот хизмати устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
Вилоят ҳокими томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
-
Кенг жамоатчиликни ҳокимлик фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;
-
Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
-
Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, жумладан, ижтимоий ва мобил тармоқларни ривожлантириш;
-
Ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВ, жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишлар ташкил этиш ва бошқалар.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати:
Телефон: 73 244-33-00
Электрон почта: info@ferghana.uz
Расмий веб-сайтга ахборотларни жойлаштириш ва янгилаш учун жавобгар шахс:
Шарофиддин Ҳакимов
Телефон: 73 244-33-00
Электрон почта: info@ferghana.uz
