Сайтдан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва атамалар рўйхати
Сайтдаги бош менюлар сони 7 тани ташкил этиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳокимият ҳақида – Фарғона вилояти ҳокимлиги фаолияти, ташкилот тузилмаси, шунингдек, раҳбарият, марказий аппарат, тизим ташкилотлари, шаҳар, туманлар ҳокимликлари, жамоатчилик Кенгашлари, мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши таркиби ҳақидаги маълумотлар;
Фаолият – Ўзбекистон Республикасининг Давлат дастурлари ижроси ҳамда Коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботлари, алоқа каналлари, соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Давлат хизматлари - Давлат хизматлари ягона реестрига киритилган хизматлар архиви, вилоят ҳокимлигининг интерактив хизматлари, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатлар – Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таҳлилий маълумотлар, Конституция, фаолиятига оид қонун ва қарорлар, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўз кучини йўқотган ҳужжатлар;
Очиқ маълумотлар – Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинган Фарғона вилояти ҳокимлиги фаолиятига оид маълумотлар, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 3299-сон буйруғи ижроси бўйича Очиқ бюджет маълумотлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонида кўзда тутилган очиқ маълумотлар, кўп бериладиган саволлар ва соҳалар бўйича инфографикалар;
Ахборот хизмати – ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар режалари, ҳокимлик фаолияти ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида кундалик янгиликлар, раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари, воқеалар тақвими, матбуот анжуманлари ва брифинглар, пресс-релизлар;
Боғланиш – Коррупцияни олдини олиш ва қайта алоқа тизимлари, ҳокимликка тегишли барча рақамлар рўйхати, Форум, сўровномаларни ўз ичига олади.
Шунингдек, бош саҳтифада
Интерактив карта - Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари, алоқа маълумотлари, манзиллари тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олади.
