Ҳудудда меҳнат ва бандликка оид ҳолат ҳақида маълумот
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ.
2025 йилда 53 мингта оилалар (аъзо 219 минг ) реестрдан чиқарилди. Натижада реестрдаги оилалар сони 4 фоизга (37 мингта оила) туширилди. (Статда - 8,6 фоиздан 5,7 фоизгача туширилди).
1. 63 мингта оиланинг (260 минг аҳоли) ҳар бирига “индивидуал режалар” ишлаб чиқиб, 59 мингта камбағал оилалар (250 минг аҳоли) даромадини оширишга қаратилган чоралар кўрилди. Жумладан, 44 минг нафари ишга жойлаштирилди, 38 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди, 5,7 минг нафари касб-ҳунарга ўқитилди.
2. Камбағал оилаларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 13 мингта оилага 206 млрд сўмлик кредит, 6 мингдан ортиқ оилага 16 млрд сўм ссуда ва субсидия маблағлари ажратилди.
3. 99 та оғир маҳаллага ажратиб берилган 250 млрд сўм маблағ ҳисобига 70 мингга яқин хонадонларнинг томорқаси суғориш суви ҳамда барқарор электр энергия билан таъминланиб, бу орқали қарийб 100 минг аҳолини даромадини ошириш учун мустаҳкам замин яратилди (ўртача битта хонадоннинг даромади 40-50 млн сўмга ошди)
4. 427 нафар уста-деҳқон ва агроном, 200 дан ортиқ лидер тадбиркор маҳаллаларга бириктирилиб, юқори даромадли экин экишга ўргатилмоқда. Мисол учун,
а) томорқаси 10 сотихдан кўп бўлган 1 мингга яқин камбағал оилалар томорқасида имтиёзли кредит ва субсидиялар ҳисобига узумчилик ва мачалка етиштириш йўлга қўйилди. Узум ҳосил бергунга қадар (3 йил) мачалка ҳамда сабзавотлар экиб 25-30 млн сўмгача даромад олмоқда. Узум ҳосилга киргандан кейин ҳар бир оила йилига 50-60 млн сўм даромадга эга бўлади.
б) Қўштепа туманида Катта Фарғона магистрал каналини 10 км муҳофаза қисми ўзлаштирилиб, 10 гектар майдонда воиш усулида узумзор барпо этилиб, 200 дан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди. Шунингдек, шу ердаги зовурларда 60 та оилалар томонидан ўрдакхона ташкил этилиб, 60 минг бош ўрдак боқиш йўлга қўйилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашда янги ёндашувлар амалга оширилди:
1. 180 та маҳаллаларга янги ихтисослашув ва соҳаларни олиб кириш орқали 6 минг нафар ва 205 та маҳалланинг мавжуд ихтисослашувини кенгайтириш ҳисобига 16 минг нафар;
Мисол учун, Қува тумани “Каркидон” сув омборига туташ ҳудуддаги адирликда “агроволтаика” усулида 50 гектар ер майдонида қуёш панели ўрнатилиб, тагида узумчилик ва 50 гектарда чорвачилик ва балиқчилик ташкил этилмоқда.
Узум боғлари 100 та камбағал оилаларга 50 сотихдан бўлиб берилиб, 250-300 нафар аҳоли бандлиги таъминланади. Чорвачилик ва балиқчиликда ҳам камида 100 га яқин аҳоли иш билан таъминланади.
Бунда, камбағал оилалар қуёш панелидан йилига 70 млн сўмгача даромад олиб, узумларни парвариш қилади. Қатор орасига экилган экинлардан 50-60 млн сўм даромад олади.
Узум ҳосилга кирганда яна 60-70 млн сўм даромад олиш имконига эга бўлишади. Бу орқали 100 та оила камбағалликдан чиқарилади (1 та оилани даромади 200 млн сўмдан ошади).
2. Туман (шаҳар) марказларидаги 128 та маҳаллани боғловчи гавжум кўчалар, соҳил ва йўл бўйи, савдо, кўнгилочар дам олиш марказларини ташкил этиш орқали 10 минг нафар;
3. Туризм салоҳияти юқори бўлган 47 та маҳаллада меҳмон уйлари, туризмга хизмат кўрсатувчи объектларни ташкил этиш эвазига 2 минг нафар;
4. Чегара ва олис ҳудудлардаги 57 та маҳаллада қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш орқали 3 минг нафар;
5. Халқаро (транзит) автомобил йўллари бўйларидаги 115 та маҳаллада – “сервис поинт” ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш орқали 1,2 минг нафар;
6. 2,5 мингта аҳоли хонадонларидаги эски боғларни янгилаш, улар ўрнида замонавий, интенсив боғларни ташкил этиш орқали 8 минг нафар;
7. 218 та маҳаллада “Ўзагростар холдинг” компанияси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ссуда ва грант ажратиш инструментларидан фойдаланган ҳолда 10 минг нафар аҳолининг даромадларини ошириш чоралари кўрилади.
Мисол учун, Қува туманидаги атиргулчилик комплексига 2 мингдан ортиқ хонадонларни боғлаб атиргул ғунчалари етиштириш ва экспортга юбориш йўлга қўйилади. Бунда, битта хонадон 5 сотихлик совутиладиган иссиқхонада атиргул ғунчаларини етиштириш орқали 150 млрд сўмгача даромад олиш имкониятига эга бўлади.
Бунинг натижасида йил якуни билан ишсизлик даражаси 3 фоизга туширилади.
Вилоятдаги 4 та шаҳар ва 5 та туманни (Учкўприк, Бувайда, Қува, Ўзбекистон, Ёзёвон) ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади.
Бу йил 7 та туман, шундан, 4 та туман (Марғилон ш, Қува, Ёзёвон ва Ўзбекистон) Янги Ўзбекистон қиёфаси олиб кириладиган ҳудудлар қаторига, 3 та туман (Фурқат, Бағдод ва Сўх) эса оғир туманлар тоифасига киритиб, камбағаллик ва ишсизликни қисқартиришга 800 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, “Янги Ўзбекистон қиёфаси”даги 30 та маҳаллага 5 млрд сўмдан (жами 150 млрд сўм), камбағаллик даражаси юқори бўлган 102 та маҳаллаларни “оғир” маҳалла сифатида белгилаб, уларни ҳар бирига 2 млрд. сўмдан (жами 204 млрд сўм) алоҳида маблағ ажратилди. Ёнига маҳаллий бюджетдан 1 млрд. сўмдан (жами 102 млрд сўм) ажратилиши таъминланади.
Мисол учун, Қува туманига ўтган йили берилган маблағдан 7 млрд сўм Қақир маҳалласида инфратузилмани яхшилашга берилган бўлса, тадбиркорлар томонидан сарфланган маблағ 70 млрд сўмдан ошиб кетди.
Маҳаллада 1,7 млрд сўм маблағлар ҳисобига алоҳида оқава сув тармоғи ва локал тозалаш иншооти қурилиши (ЛОС) натижасида тадбиркорлар томонидан 5 та 5-7 қаватли уй-жойлар барпо этилди.
Белорусиялик инвестор томонидан маҳалла ҳудудидаги бўш турган бино сотиб олиниб, тикувчилик корхонаси ташкил этилди ва 200 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди.
