Ҳудудда адлия соҳасидаги маълумотлар
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлар томонидан 2025 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш;
ҳуқуқ ижодкорлиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ва адлия органларига юклатилган бошқа вазифа ва функцияларни бажаришда режали ва манзилли ишлар амалга оширилди. Хусусан:
1. Мурожаатлар бўйича.
Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига 7 547 та жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, адлия органлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнинг 5 850 таси (77,3 фоиз) қаноатлантирилди, 2 518 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 562 таси ёки 20,6 фоизи меҳнат муносабатидаги низоларни, 477 таси (6,5 фоиз) уй-жой ва ижтимоий ҳимояга доир масалаларни ташкил этса, қолганлари асосан давлат хизматлари кўрсатилиши, таълим, коммунал соҳа, ерга доир қонунчилик ҳужжатларига доир масалаларни ташкил этмоқда.
2. Судларга киритилган даъво аризалар.
Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларида судларга жами 11 млрд сўмлик 687 та даъво аризалари киритилиб, шундан 660 таси (96 фоизи) қаноатлантирилиб, манфаатдорларга 11 млрд 807 млн сўм маблағлар ундирилиб, 720 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди ҳамда 290 дан ортиқ ҳужжатлар ижроси тўхтатилди ёки ҳақиқий эмас деб топилди (27 та қолдиқ).
Судларга киритилган даъво аризаларнинг 87,9 фоизи фуқаролик ишлари бўйича судларга, 2,1 фоизи иқтисодий судларга ва қолган 9,8 фоизи маъмурий ва жиноят ишлари бўйича судларга киритилган.
3. ПФ-80.
Вилоятдаги мавжуд 19 та туман (шаҳар)да 2025-йил давомида 228 та маҳаллада “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси тўлиқ амалга оширилди ҳамда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мазкур маҳаллаларда жойлашган 174 828 та хонадон ўрганилиб, уйма-уй юриш вақтида ҳамда ақлли ёндашувлар асосида аҳолининг 13 турдаги (ФҲДЙ, давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, пенсия ва ижтимоий нафақа тўловлари, уй-жой ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари, давлат ҳисобидан юридик ёрдам ва бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш, коммунал хизматларини кўрсатиш, солиқ, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш, имтиёзларни қўллаш ва субсидия, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш масалаларида) жами 147 102 та ҳуқуқий муаммоси аниқланиб, мазкур аниқланган ҳуқуқий муаммоларнинг 145 628 таси (98,9 %) ваколат доирасида кўриб чиқилди ва ҳал этилди.
Энг кўп аниқланган ҳуқуқий муаммолар коммунал хизматларини кўрсатиш соҳасида 52 725 та (35,8 %), соғлиқни сақлаш соҳасида 20 098 та (13,7%), аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари масалаларида 10 855 та (7,4 %)ни ташкил этди.
Хусусан, лойиҳа доирасида қуйидаги ижобий ишлар амалга оширилди:
- соғлиқни сақлаш соҳасида 10 мингдан ортиқ фуқароларга бепул дори-дармон етказиб берилиб, фуқароларнинг мазкур имтиёзни олишга бўлган қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари тикланди;
- 5 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари, педагоглар ҳамда имтиёзга эга шахслар бепул равишда тиббий кўрикдан ўтказилди;
- 3 мингга яқин шахсга ичимлик сувидан жами қарийб 300 млн.сўм, чиқинди ташиш хизмати учун 20 млн.сўмдан ортиқ вужудга келган нореал қарздорликлар адлия бўлимлари томонидан киритилган таъсир чоралар натижасида бекор қилинди;
- меҳнат шартномаси тузилмаган ҳолда фаолият олиб бораётганлиги аниқланган мактабгача ва мактаб таълими ҳамда тиббиёт соҳасидаги 5 мингдан ортиқ ходимлар билан меҳнат шартномалари тузилиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди;
- фуқароларга қарийб 3 мингга яқин ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари (ариза, даъво аризаси ва бошқа) тайёрлаб берилди;
- 1 500 дан ортиқ шахсга қонунчиликда белгиланган, бироқ турли сабабларга кўра амалда татбиқ этилмай келаётган солиқ имтиёзлари адлия органлари аралашуви билан қўлланилди.
Ҳуқуқий маҳалла лойиҳаси доирасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзларни қўллаш юзасидан жами 572 та таъсир чораси (322 та тақдимнома, 227 та даъво аризаси ҳамда 23 та маъмурий таклиф) киритилди.
“Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланадиган бирламчи минимал стандартларнинг амалдаги ижроси таҳлил қилиниб, бу бўйича Халқ депутатларининг вилоят ва туман (шаҳар) кенгаш қарорлари қабул қилинди ҳамда соҳалар кесимида масъул давлат идора ва ташкилотларига вазифалар белгиланди.
Бундан ташқари, “Адлия-маҳалла” (16 546 та) ва “Онлине-маҳалла” (6 189 та) платформалари орқали жами 22 735 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан 16 239 таси (71,4 фоиз) қаноатлантирилди, 6 496 тасига (28,6 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Платформалар орқали келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий масалалар (бола пули, пенсия, нафақа в.б.), ер муносабати ҳамда оилавий низоларни ташкил этади.
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб адлия органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳасини самарали ташкил этишнинг янги механизми ишлаб чиқилди.
Хусусан, мазкур механизмдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқини тиклаш билан боғлиқ реал ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, фуқароларнинг адлия органларига онлайн мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда адлия органларини маҳалла еттилиги билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришдан иборат.
Бундан ташқари, авваллари “Онлайн маҳалла” платформаси орқали адлия органларига фақатгина ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳуқуқий муаммолар юборилган бўлса, эндиликда мазкур платформа негизида ташкил этилган “Рақамли маҳалла” платформаси орқали маҳалла раислари учун ҳам ҳуқуқий муаммоларни юбориш имконияти яратилди.
4. Соҳаларда ўтказилган назорат тадбирлари.
Вазирликнинг ҳамда бошқарманинг иш режалари асосида 2 300 тага яқин ташкилотларда 2 155 та, шундан 1 660 та мониторинг, 486 та ўрганиш назорат тадбирлари ўтказилди.
Натижада, жами 30 мингдан ортиқ, шундан, маҳаллий ҳокимликларда 2 002 та, таълим муассасаларида 8 490 та, соғлиқни сақлаш муассасаларида 2 970 та, коммунал идораларида 8 660 та, меҳнат идораларида 853 та, қурилиш ва архитектура идораларида 1 170 та ва бошқа ташкилотларда 9 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонунбузилишларнинг соҳалар бўйича таҳлилларига кўра, улар таълим соҳасида 8 490 та, соғлиқни сақлашда 2 492 та, меҳнат соҳасида 2 567 та, ер ажратишга оид 419 та, коммунал соҳада 910 та, мурожаатлар билан ишлашда 773 та ва бошқа соҳаларда 14 мингга яқин ҳолатлар аниқланди.
Аниқланган ҳолатларининг асосий салмоғи Бувайда туман 3 045 та, Ўзбекистон тумани 2 317 та, Риштон тумани 2 214 та тўғри келди.
5. Ҳуқуқий таъсир чоралар.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, олдини олиш ҳамда қонун ҳужжатлари талабига мувофиқлаштириш юзасидан манфаатдор ташкилот ва идораларга 1 438 та тақдимнома, 4 551 та огоҳнома киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида 10 680 та ҳужжат қонун талабига мувофиқлаштирилди, 1 670 та ҳужжат бекор қилинди, 5 280 нафар мансабдорларнинг ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) тўхтатилди, жисмоний ва юридик шахсларга 25,5 млрд сўм маблағ ундирилди.
Шунингдек, 248 нафар шахсларнинг интизомий, 509 нафар шахсларнинг маъмурий (900 та) жавобгарлик масалалари ҳал этилди.
6. “Э-қарор” тизими.
“Э-қарор” электрон тизими орқали 13 910 та ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, шундан 6 252 та ҳоким қарорлари, 5 003 та ҳоким фармойишлари ва 2 655 та Кенгаш қарорларини ташкил этади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 220 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган бўлиб, шундан 174 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва 46 таси қайтарилди.
Шунингдек, ер муносабатларига доир келиб тушган 270 та қарор лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, шундан 243 таси ижобий хулоса берилган бўлса, киритилган 27 та лойиҳада камчиликлари мавжудлиги сабабли қайтарилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида тегишли соҳаларга 27 та тақдимнома киритилиб, жами 27 та давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 3 та
норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилинди.
7. ЎРҚ-937.
“Эътироф” АТга 2025-йил давомида вилоят бўйича хатлов ишлари якунланган 53 198 та обект киритилган ҳамда адлия бошқармасига келиб тушган 11 298 та обектга нисбатан хулоса берилиши таъминланган.
Берилган хулосаларнинг 9 749 таси ижобий ҳамда ваколатли органлар томонидан салбий хулосалар берилганлиги сабабли 1 549 таси рад этилган. Кенгаш қарори чиқарилган обектга сони 4 389 та.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қойган ташкилотларга (энг кўп туман (шаҳар) ҳокимятлари ва кадастр бўлимлари) нисбатан 23 та тақдимнома, вилоят прокуратурасига 1 та жиноий ва 6 та ҳуқуқий баҳо бериш учун таклиф киритилган ҳамда 6 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Мазкур йилда ўтган йилга нисбатан 2 бараварга яъни 10 мингдан ортиқ обектга нисбатан Кенгаш қарорини чиқариш бўйича катта мақсад қўйилган.
8. “Э-ҳуқуқшунос” тизими.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-июндаги ПҚ-5168-сон қарорига асосан барча ҳудудларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиб, марказлар томонидан ҳар бир туман (шаҳар)даги 22 та соҳада 2 395 та, шундан 967 та умумий ўрта таълим мактаблари, 897 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 194 тадан ортиқ кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар ва 341 та бошқа давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилмоқда.
Ҳисобот кунига қадар марказларга 1 042 986 та (соҳавий буйруқ ва шартномалар) юридик тусдаги ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган бўлиб, уларнинг 964 210 тасига ижобий, 4 141 тасига салбий хулоса берилган ва 74 635 таси қонун ҳужжатлари талабига зид бўлганлиги сабабли қайтарилди.
Юридик хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар манфаатини кўзлаб қарздор ташкилотларга жами 243 та талабномалар, талабномани ижросини таъминламаган ташкилотларга нисбатан судларга 126 та даъво аризалари киритилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг 5,9 млрд сўмдан ортиқ мулкий манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.
Таҳлилларга кўра, “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизими орқали ҳужжатларни айланиши ҳисобига ўртача 1 млн.дан ортиқ ёки 4,0 тн. қоғоз ҳамда шунга мутаносиб равишда меҳнат ва вақт ресурслари тежалди.
Шунингдек, мазкур тизимда шаффофликни таъминлаш, ҳудудий боғлиқликни ва коррупсиявий хавф-хатарларни олдини олиш ҳамда юкламаларни автоматик тақсимлаш мақсадида 2025-йилнинг июл ойидан бошлаб ҳужжатларни айланишида экстериториал тартиб жорий этилган.
Мазкур тартиб энг аввало, марказлар томонидан юридик тусдаги ҳужжат лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёни тезлаштиришда ўз самарасини берди.
9. Давлат хизматлари фаолияти
Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 510 га яқин турдаги хизматлар кўрсатилиб, бир кунда ўртача 900 дан ортиқ юридик, 6 500 дан ортиқ жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатилмоқда.
2025-йил давомида 1 806 521 та шахсларнинг аризалари расмийлаштирилган бўлса, шундан 561 749 таси (31 %) интернет тармоқлари орқали кўрсатилган хизматларни ташкил этади. Мазкур аризаларнинг 87 % ҳал этилган, 13 % рад этилган.
Шунингдек, махсус транспорт воситаси ёрдамида вилоятнинг чекка ҳудудларига борган ҳолда 2024-йилда 130 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 2025-йилда мазкур кўрсатгич 156 776 тани ташкил этди.
Жумладан, ушбу сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида 5 500 дан ортиқ кичик бизнес субектлари ҳамда 15 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлик субектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги 19 та туман (шаҳар)ларнинг олис ва чекка ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субектлари учун давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 19 та инфокиоскалар оърнатилган бўлиб, улар орқали 62 турдаги 20 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди.
Хусусан, марказлар томондиан 2024-йилда марказлар томонидан коърсатиладиган хизмат турлари 409 тани, 2025-йилда 507 тани ташкил этган бўлса, жорий йилда мазкур хизматлар сонини 600 тадан ошириш режа қилинмоқда.
10. Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш фаолияти
Вилоятда кўрсатилаётган давлат хизматлари кўрсатиш билан бирга соҳада қонун ҳамда муддат бузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилмоқда.
Йўналиш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари натижасида давлат органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишда 13 632 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур кўрсатгич ўтган йилга (40 154 та) нисбатан 26 522 тага ёки 66 фоизга камайган.
Қонунбузилиш ҳолатларининг 3 986 таси (29 %) газ таъминоти корхоналари,
2 038 таси (15 %) электр таъминоти корхоналари, 1 799 таси (13 %) сув таъминоти корхоналари, 1 447 таси (10 %) кадастр органлари, 705 таси (5 %) қурилиш органлари томонидан, 3 657 таси (27 %) эса бошқа ташкилотлар томонидан содир этилган.
Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича 118 та тақдимнома, 287 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 23 нафар шахсларнинг интизомий, 287 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилди.
11. ФҲДЙ фаолияти.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан ҳисобот даврида 102 970 та, шундан 53 875 нафар ўғил, 49 095 нафар қиз туғилиши қайд этилган, шунингдек 29 067 та никоҳ, 4 912 та никоҳ ажралиш, 20 931 та ўлим қайд этилди.
12. ННТ фаолияти.
Вилоятда 783 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтиб фаолият юритмоқда.
Ушбу ташкилотлардан 532 таси давлат рўйхатига, (392 таси юридик шахс мақомига эга), 251 таси нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳисоб рўйхатига олинган.
Ҳисобот даврида 217 та, шундан 202 та ислом динига мансуб, 15 та ноисломий динига мансуб ташкилотлар давлат рўйхатига олинган.
Соҳада ўтказилган 51 та назорат тадбирларида меҳнат ва бошқа турдаги аниқланган
51 та қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 51 та тақдимнома киритилди ҳамда 21 нафар масъул ходимларнинг интизомий жавобгарлик масалалари ҳал этилди.
Бундан ташқари, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг ҳисоботларининг
99,0 фоиз “э-нго” портали орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди (хизматлар, тадбирлар, хорижий манбалардан мол-мулк ва пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар).
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш фаолияти.
2025-йилда жами 176 та ҳужжатдаги (51 таси Фармон, 77 таси қарор, 4 таси фармойиш ва 40 таси баён) 3 112 та топшириқлар “Ижро.гов.уз” орқали Фарғона вилояти ҳокимлигига келиб тушган ва белгиланган муддатларда топшириқлар тизимда рўйхатга олинган.
Ҳисобот йилида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижроси юзасидан 1 589 та мониторинг тадбирлари ўтказилиб, мониторинглар натижасида 1 371 та топшириқ назоратдан ечилган.
Шунингдек, 241 та топшириқ ижроси таъминланмаганлиги аниқланиб, бажарилмаган топшириқдар юзасидан масъул ижрочиларга 44 та тақдимнома, 2 та жиноий таклиф киритилган.
Киритилган таъсир чоралар ва ҳуқуқий услубий кўрсатмалар натижасида 208 та топшириқ ижроси таъминланиб, назоратдан ечилди ҳамда 12 нафар масъул ижрочиларга интизомий жазо чораси қўлланилди.
Бундан ташқари, вилоят ҳокимлигига 750 та топшириқни ижроси юзасидан 30 маротаба услубий кўмак кўрсатилиб, Адлия вазирлиги иштирокида 7 маротаба семинар ўтказилди ҳамда ТВ орқали 2 маротаба, радио орқали 1 маротаба кўрсатув тайёрланиб, эфирга берилди ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди.
14. Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш фаолияти.
Соҳада интеллектуал мулк обектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси бўйича ҳуқуқий ёрдам сўраб келган 200 дан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ҳуқуқий тушунтиришлар ва кўмаклашишлар натижасида 50 га яқин тадбиркорлик субектлари ўз брендларига эга бўлишди.
Интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг 135 та мурожаати кўриб чиқилди. Шу билан бирга, интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши ва қўлланилиши амалиётини ўрганиш бўйича мурожаатлар асосида 112 та тадбиркорлик субектларида текширишлар ўтказилди.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан интеллектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ қонунчилик талабларини бузган 7 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши, тадбиркорлик субектларига мажбурий бўлган 68 та тақдимнома ҳамда 49 та огоҳнома киритилиши, 4 нафарига молиявий жарима қўлланилиши натижасида
251 та интеллектуал мулк обектлари ҳимояси таъминланди.
Шунингдек, контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқаришни аниқлаш бўйича ваколатли органлар билан 15 маротаба ҳамкорликда тадбирлар ўтказилди, товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича тадбиркорлик субектларига 68 маротаба услубий ёрдамлар кўрсатилди ҳамда 98 та савдо обектлари контрафакциз ҳудуд деб эътироф этилди.
Интеллектуал мулк обектларига бўлган ҳуқуқлар бузилишининг олдини олиш мақсадида бозорлар, савдо мажмуалари ва кўчма савдо обектларида 100 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда ишлаб чиқарувчилар ҳамда чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субектларига контрафакт маҳсулотлари реализациясининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида кенг тушунтиришлар берилиб 300 дан ортиқ контрафакт маҳсулотлар каталоги тарқатилди.
Интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Жумладан, муаллифлик, контрафакт маҳсулотлар, асл маҳсулотлардан уларни фарқлаш, уларнинг зарарлари тўғрисида 12 та видеоматериал, 25 та мақола тайёрланди ва ижтимоий тармоқларда ёритилди.
15. Нотариал идоралар фаолияти.
Бугун вилоятда 110 та хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолият юритиб, уларнинг фаолияти бўйича 42 та комплекс, 67 та хизмат текширувлари, 221 маротаба рейд тадбири, 112 маротаба сирли мижоз тадбири, 11 маротаба малака комиссиясиялари ўтказилдии. Натижада 69 нафар нотариуслар фаолиятида аниқланган ҳолатлар бўйича уларнинг лицензиялари турли муддатларга тўхтатилди.
Хусусан, 2024 йилда 6 турдаги (6 765 та), 2025-йилда 13 турдаги (26 121 та) нотариал ҳаракатлар онлайн тарзда амалга оширилган бўлса, жорий йилда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 18 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн тарзда амалга ошириш мақсад қилинган.
16. Адвокатура фаолияти.
Бугунги кунда вилоятда 286 та адвокатлик тузилмалари фаолият юритмоқда, шундан 5 таси адвокатлар ҳайъати, 38 таси адвокатлик фирмаси ва 242 таси адвокатлик бюроларидир.
Мазкур адвокатлик тузилмаларида 483 нафар адвокатлар фаолият юритмоқда.
Ҳисобот даврида 90 нафар номзодга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар расмийлаштирилган.
“Э-адвокат” тизимига вилоятда фаолият юритаётган барча адвокатлар бўйича очиқ маълумотлар тўлиқ киритилган.
Бошқарма томонидан ҳисобот кунига 1551 нафар фуқаронинг 2015 тадан ортиқ ҳужжатларига апостил муҳри босилган.
17. Ҳуқуқий тарғибот фаолияти.
Ҳисобот даврида 53 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари (учрашув, давра суҳбати, семинар ҳамда телевидениеда, радио, газета ва журналлар ҳамда расмий веб-сайтларда) амалга оширилди.
Жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 3 328 та, шундан телевиденийа орқали 1 210 та, радио орқали 695 та, газета ва журналларда 1 095 та, электрон нашрлар орқали 328 та ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали 14 100 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Соҳалар бўйича, Конституцияга оид 1 443 та, инсон ҳуқуқларига оид 14 489 та (хотин-қизларга оид 3 317 та, вояга етмаганларга оид 2 497 та), коррупсия ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид 2 800 та, диний экстремизм ва терроризмга қарши 1 738 та, бошқа соҳаларда 32 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида 157 турдаги кўргазмали материаллар (плакат, буклет, флаер ва бошқалар) 88 минг нусхада чоп этилиб, аҳолига тарқатилди.
Бундан ташқари, бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бошқарма томонидан жиноятчиликка оид тайёрланган 25 та видеороликлар ва 50 дан ортиқ инфографиклар фуқароларга етказилди.
Давлат органлари ва ташкилотларига 2025-йилда жами 1 231 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда юборилди. Шундан 93 тасини Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 309 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 402 тасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 427 тасини Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари, қарорлари ташкил қилади.
18. Инсон ресурслари фаолияти.
“Минжуст ҲР” тизимида ходимларнинг электрон таʻтиллар жадвали ишлаб чиқилди ва йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ходим тизимдаги шахсий кабинети орқали ўзининг таʻтилига оид маʻлумотларини доимий кузатиб туради ва таʻтилдан 15 кун олдин таʻтилга чиқиши тўғрисидаги хабарномани олади. Ходим буйруқ тасдиқлангунига қадар таʻтил шартларини ўзгартириши мумкин ва ходимнинг фойдаланилмай қолган таʻтил кунлари унинг шахсий кабинетида кўриниб туради. Бунинг натижасида 2025-йил давомида бошқарма ҳамда унинг тизимида меҳнат фаолияти олиб борган барча ходимлар тўлиқ меҳнат таътилига чиқиб, меҳнат таътили давомида ҳордиқ олишлари таъминланди.
Бундан ташқари, тизимда меҳнат таʻтилига чиқаётган ходимларга бериладиган ижтимоий кафолатлар автоматик тарзда шаклланади.
“Минжуст ҲР” тизими орқали адлия органлари соҳасида номзодларни бўш лавозимларига танлаш ва тайинлаш юзасидан янада шаффоф механизм яратилиш билан бир қаторда, 15 мингдан ортиқ қоғоз сарфланиши, 650 нафарга яқин ходимларнинг вилоят марказига келиб-кетиши олди олинди. Шунингдек, ПФ-95 сон Фармон асосида 2025-йил 1-август кунидан “ҳрм.гов.уз” платформаси орқали тизимдаги бўш лавозимларга танлов эълон қилиш жараёни йўлга қўйилди. 2025-йил давомида ўтказилган танловлар натижасида 14 нафар номзод эълон берилган лавозимларга тавсия этилди ҳамда улар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилди. Тизимда меҳнат фаолияти юритаётган 111 нафар ходимларнинг лавозими ўргартирилди. Уларнинг 47 нафари юқори лавозимга кўтарилди.
Бошқарма ҳамда унинг тизимида фаолият юритаётган 428 нафар ходимнинг малакаси оширилди, 6 нафар ходим чет элда стажировкадан ўтди.
Иш фаолияти давомида ютуқларга эришга, ўзини ижобий томондан кўрсатган 155 нафар ходим белгиланган тартибда рағбатлантирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кундан бошқарма тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган 593 нафар ходимнинг 225 нафарини аёллар ҳамда 165 нафарини 30 ёшга тўлмаган ёшлар ташкил этади.
19. Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) фаолияти.
Адлия бўлимлари томонидан коррупсияга қарши курашиш бўйича маҳалла еттилиги аъзоларига 380 дан ортиқ, тадбиркорлик субектлари ўртасида 220 дан ортиқ ва меҳнат жамоалари ўртасида 950 дан ортиқ манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Коррупсиявий ҳолатлар ҳақида тез ва қулай хабар беришни йўлга қўйиш мақсадида ижтимоий тармоқларда ишонч телефони ҳамда хабар бериш бўйича турли алоқа каналлари ҳақида (телеграмдаги @антиcорфарадлиябот, (73) 249-05-25 ИП:4507) узлуксиз маълумотлар берилмоқда.
Бундан ташқари, тизимдаги барча биноларнинг кириш қисмига, ходимларнинг хизмат хоналари ҳамда иш столлари устига коррупсия ва унинг оқибатларидан хабар қилувчи флаерлар, пештахталар (фрушетка) ўрнатилган.
Қолаверса, коррупсиявий хавф-ҳатарлар юқори бўлган соҳалар бўйича назорат режаси тасдиқланиб, доимий мониторинг олиб борилмоқда.
Шунингдек адлия органларида фаолият юритаётган 70 нафардан ортиқ ходимлар “Коррупсияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси орқали малакасини ошириш ишлари амалга оширилиб, ҳозирги кунда яна 84 нафар ходимни мазкур платформада малакасини ошириш бўйича шартнома расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.
