“Эл-юрт умиди” жамғармаси ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда
2025-10-17 16:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда жамғарма вакиллари ташкилотнинг асосий вазифалари, инсон капиталини ривожлантириш бўйича давлат ташаббуслари ҳамда ёшларнинг дунёнинг нуфузли университетларида таълим олиш имкониятлари ҳақида тадбирда иштирок этаётган жамғарма стипендиантлари мисолида батафсил маълумот бердилар.
Ҳар бир ёш, яшаш жойи ёки ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, агар у илмга чанқоқ, чет тилларини ўрганишга қизиқувчан ва ривожланишга интиладиган бўлса, жамғарма стипендиатлари сафидан жой олиши мумкин.
Мулоқотда ёшлар жамғарманинг янги лойиҳалари билан яқиндан танишиб, ўз ғоя ва режаларини ҳам билдириб ўтдилар.
Ўғил-қизлар танловларда иштирок этиш тартиби, номзодларга қўйиладиган талаблар, стипендия танлови босқичлари ҳамда етакчилик қобилиятларини ривожлантириш йўллари ҳақидаги турли саволларга мутасаддилардан жавоб олдилар.









