Фарғона вилояти ва Улсан шаҳри ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожлантирилади
2025-10-16 16:50:00 / Янгиликлар

Бу муҳим шартнома икки ҳудуд ўртасида иқтисодиёт, инвестиция, савдо-саноат, миграция, таълим ва бошқа соҳалар бўйича амалга оширилаётган ҳамкорликни жадал ривожлантиришга хизмат қилади.
Шундан сўнг ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, Фарғона вилояти ва Улсан шаҳри ўртасидаги алоқалар бугун ўзининг амалий самараларини бераётганлиги айтиб ўтилди.
Вилоят ҳокими Фарғона шаҳрида амалга оширилган муҳим лойиҳалардан бири – Улсан шаҳри билан ҳамкорликда ташкил этилган мутахассислар тайёрлаш марказини тамомлаган ёшлар Улсанда муқим иш ўрни билан таъминлангани, уларни хавфсизлиги шахсан шаҳар мэри назоратида эканлиги учун миннатдорлик билдирди. Бугун ўтказилган ватандошлар билан учрашувда ҳам уларнинг яратилган шароитлардан мамнун эканлиги таъкидланди.
Улсан шаҳар ҳокими Ким Ду Гём Фарғона вилоятига амалга оширилган ташриф давомида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келишувлар доирасида амалий ишларга киришилганлигини қайд этди.
Улсан университетида дунёнинг йирик олий ўқув юртлари таклиф этилган фестивалга Фарғона давлат техника университети талабалари ҳам иштирок этгани, бу уларнинг халқаро олий таълимдаги илғор тажрибаларни ўрганишда муҳим қадам бўлганлиги эътироф этилди.
Миграция соҳасидаги ишлар ҳам янада кучайтирилиши таъкидланди.
Бугун имзоланган битим орқали икки ҳудуд ўртасида қонуний ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Вилоят ҳокими биргаликда мустаҳкам алоқаларни барча соҳаларда йўлга қўйиш, Улсан саноатини Фарғонага олиб киришда кўмак кўрсатилишига ишонч билдирди.









