Тинчлик форумининг биринчи йиғилишида сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров барча иштирокчиларни анжуман билан қутлади.
2025-10-15 10:05:00 / Янгиликлар

Сўнгги тўққиз йил ичида мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етгани, Президентларимиз очиқ ва прагматик сиёсатлари, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ташаббуслари туфайли Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилганлиги қайд этилди.
Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Фарғона вилояти ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалар жадал ривожланиб бораётганлиги, транспорт логистикаси, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа йўналишларда алоқалар мустаҳкамлангани таъкидланди.
Фарғона тинчлик форуми доимий фаолият кўрсатадиган минбарга айланиб, ишончни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланишнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва халқаро инвестицияларни жалб этиш майдони бўлади,-деди вилоят ҳокими.









