Ёзёвонда чорвачилик истиқболлари кенгаймоқда
2025-10-13 14:10:00 / Янгиликлар

Фермер хўжаликларида қарийб 5 минг, шунингдек, аҳоли хонадонларида 34,6 минг бош қорамол парваришланмоқда. Эътиборлиси, кейинги йилларда чорва бош сонини ошириш, маҳаллий шароитда наслли зотлар олишни кўпайтириш ҳисобидан аҳолини арзон ва сифатли гўшт, сут маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “У. Жалилов” наслчилик фермер хўжалигига Австриядан 100 бошдан зиёд наслли қорамоллар келтирилган.
Махсус лаборатория ташкил этилиб, фермер хўжаликлари, аҳоли вакиллари учун зотли бузоқлар етказиб бериш йўлга қўйилган.
Ҳозирда фермер хўжалиги қошида сутни қайта ишлаш корхонасини ҳам очиш учун қўшимча бино қуриб битказилди. Яқин истиқболда бу ерда 10 дан ортиқ иш ўрни яратиш ва бир неча турдаги тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.




