Вилоят ҳокими вилоятимизга инвестиция киритишга қизиқиш билдираётган бир гуруҳ хитойлик инвесторлар ва уларнинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди
2025-09-24 23:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда қуёш панеллари, “ақлли” ҳисоблагичлар, қурилиш материаллари, сувни тозалаш тизимлари ва насосларни янгилаш каби лойиҳалар муҳокама қилинди.
Ушбу ташаббусларни вилоятимизда қисқа муддатларда амалга ошириш билан бир қаторда ишончли ва белгиланган талабларга жавоб берадиган замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлиги қайд этилди.
“Xinjiang Xingchuan New Energy Co.,Ltd” компанияси вакиллари билан мулоқотда Бешариқ туманида шамол электр станцияси қурилишини ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Тижорий таклифлар ишлаб чиқилиб, лойиҳани келгуси жараёнлари бўйича музокараларни давом эттиришга келишилди.
Вилоят раҳбари инвесторлар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва ташаббусларни юқори баҳолаб, лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди ва ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.




