Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи очилди
2025-09-20 14:05:00 / Янгиликлар

Маълумки, “Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинганди.
Музейнинг асосий вазифалари музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш, маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш, ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш, кулолчиликнинг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш, экспозицияларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.
Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар музей фаолияти билан танишдилар.
Шу жойда "Ўзбекистон Бадиий кулолчилиги" китоби тақдимоти ўтказилди.
Форум "Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси билан давом этмоқда.









