Шоҳимардон ва Ёрдонда туризм салоҳияти ривожлантирилади
2025-09-17 13:00:00 / Янгиликлар
Фарғона туманида жойлашган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғида экотуризм, зиёрат, экстремал каби туризмнинг кўплаб турларини ривожлантириш учун катта салоҳият бор. Бунинг учун барча чора-тадбирлар кўрилаётган бўлиб, ҳудуд замонавий туризм масканига айлантирилади, бу ерга келувчилар учун қулай шароитлар яратилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган Шоҳимадон ва Ёрдон туризм маркази мастер-режасининг муҳокамасида бу бўйича аниқ топшириқлар берди.
Икки ҳудудда туризм маскани, ресторан, меҳмонхоналар, капсулали уйлар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, яшил ҳудуд, болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, аттракционлар барпо этилади. Шунингдек, дор осма йўли, кўприклар, чанғи курорти қурилиши режалаштирилган. Бу ерда тўрт фаслда дам олиш учун барча шароитлар яратилади.
Вилоят раҳбари мастер-режа билан танишиб, уни янада такомиллаштириш, ҳар бир лойиҳани жойлаштиришга эътибор қаратиш, қулай инфратузилма билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.





