Қўштепа туманида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди
2025-09-12 12:30:00 / Янгиликлар

Унда тадбиркорлар томонидан қурилиш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, саноат, трикотаж каби йўналишдаги истиқболли лойиҳалар тақдимот қилинди.
40 млн долларлик инвестиция ҳисобига 9 та лойиҳа амалга оширилади, 1210 та иш ўрни яратилади. Мазкур лойиҳалар тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳамда хорижлик инвесторларнинг ҳам маблағлари ҳисобига амалга оширилиши, 2026 йилнинг ўрталарида ишга туширилиши режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.
Вилоят раҳбари мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга тўхталиб, улар тараққиётнинг кучига айланганини қайд этди. Ҳудудларда ташкил этилаётган махсус саноат зоналари тадбиркор ва инвесторлар учун катта имконият эканлигини билдириб, бунда энг замонавий истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш, янги иш ўринларини яратиш, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарурлигини билдирди.
Ўз навбатида ҳар бир лойиҳа туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшиши таъкидланиб, мутасаддиларга тадбиркорлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.








