Учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ўтказилади
2025-07-28 19:40:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, Қўқон шаҳар масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Қўқон шаҳри кўчалари, фестиваль ўтказиладиган ҳудудларни комплекс ободонлаштириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Фестиваль ўтказиладиган асосий жойлар ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари вилоят ҳокимининг қурилиш соҳаси бўйича ўринбосари Ҳакимжон Долимовга бириктирилди.
- Бу йилги фестивални ҳар йилгидан кўра шукуҳли ва жозибадор қилиб ўтказиш керак, - деди вилоят ҳокими.
Вилоят раҳбари учинчи бор ўтказилаётган Халқаро Ҳунармандчилик фестивалида имконияти чекланган ҳунармандларнинг ҳам иштирокини ташкил этиш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва ҳунармандлар маҳсулотларининг бир неча кун давом этадиган савдо-ярмаркасини йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди.
Шунингдек, Риштон туманида ўтказиладиган II Халқаро кулолчилик форуми бўйича ҳам масъулларга пухта тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар юкланди.




