"Margilan City Mall" савдо, кўнгил очар ва турар жой масканлари комплекси қурилишига старт берилди
2025-07-26 23:10:00 / Янгиликлар
Марғилон шаҳри Наврўз МФЙ ҳудудида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида кўп қаватли уйларнинг қурилиши давом этмоқда.

Бугун яна бир йирик лойиҳа - "Margilan City Mall" савдо, кўнгил очар ва турар жой масканлари комплекси қурилишига старт берилди. Мазкур тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, қурувчилар ва нуронийлар иштирок этди. 35 миллион долларлик мазкур лойиҳа доирасида савдо маркази, 12, 14 ва 16 қаватли 785 хонадонни ўз ичига олган 11 та турар-жой биноси, автотураргоҳлар, болалар майдончалари ва атриум барпо этилиши режалаштирилган. Тадбирда вилоят ҳокимига шулар хусусида маълумотлар берилди. Нуронийлар иштирокида хайрли дуолар қилиниб, рамзий капсула ташланиб, қурилиш ишларига старт берилди.







