Қўқон давлат университетининг янги ректори жамоага таништирилди
2025-05-21 14:35:00 / Янгиликлар

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, нуронийлар, вилоятимиздаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, тегишли масъуллар иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, мамлакат келажаги, барча соҳа ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқлигини қайд этиб, кейинги йилларда таълим, хусусан, олий таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида қатор ижобий натижаларга эришилганини таъкидлади. Рақобатбардош, салоҳиятли кадрларга талаб йилдан йилга ортиб бораётганлигини, бунда олий таълим муассасаларининг ўрни муҳимлигини билдирди. Йиллар давомида мазкур олийгоҳ миқёсида олиб борилган ижобий кўрсаткичларга тўхталган вилоят ҳокими янги мақомга эга бўлган университет салоҳиятини янада ошириш кераклигини таъкидлади.
Янги тайинланган ректорга масъулиятли лавозимда, олийгоҳ нуфузини жаҳон миқёсида кўтаришда ва келгусидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилади.
Университет профессорлари ва шаҳар фаоллари ҳам сўзга чиқиб, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар хусусида сўз юритиб, 3 та ўқув даргоҳи негизида ташкил этилган Қўқон давлат университетида ҳам бу каби ижобий ишлар бардавом бўлишига ишонч билдирилди.
