Вилоятимизда туркиялик инвесторлар ҳамкорлигида заргарлик саноати ривожлантирилади
2025-05-08 21:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда туркиялик сармоядорлар ташаббуси билан вилоятимизда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, инвестор Акин Ялчин томонидан йўлга қўйилиши режалаштирилаётган заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. Мазкур ташаббус доирасида вилоятда заргарлик саноатини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳсулотлар экспортини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Илгари сурилган лойиҳа таклифини тезроқ амалиётга татбиқ этиш, маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш, мутахассислар тайёрлаш, иш ўринларини яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими заргарлик соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади. Учрашувда туркиялик инвесторларни вилоятга жалб этиш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам келишиб олинди.
