Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабига замонавий автобус топширилди
2025-05-08 14:00:00 / Янгиликлар
Марғилонда 2024 йил октябрь ойида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби жамоаси вилоят раҳбарига замонавий автобус ажратиш таклифини билдирган эди. Мазкур таклиф инобатга олиниб, Ижод мактабига замонавий автобус олиб берилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур автобусни тантанали топшириб, ўқувчиларга эзгу тилакларини билдирди.
Маросимда иштирок этган мактаб жамоаси ва ўқувчилар бу ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбари томонидан билдирилаётган ишончга муносиб жавоб беришга тайёр эканликларини таъкидладилар. Улар мактабнинг эришган ютуқлари ҳақида маълумот бериб, келгусида янада катта муваффақиятларга эришишга ҳаракат қилишларини маълум қилдилар.
Вилоят раҳбари ўқувчиларни аждодларга муносиб, билимли, зукко ва ўз иқтидорини ривожлантиришга қодир ўғил-қизлар бўлиб камол топишларида омад ва зафарлар тилади.
