Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Улудағ мева-сабзавот маҳсулотлари экспортчилари уюшмаси президенти Сениҳ Ёзган билан учрашди
2025-05-08 00:10:00 / Янгиликлар
Мулоқотда туркиялик меҳмон Фарғонада қишлоқ хўжалиги, айниқса, гилос ва шафтоли каби мевалар етиштириш борасида эришилаётган натижаларни юксак баҳолади.

Шу билан бирга, келгусида хосилдорликни ошириш, боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда Туркия тажрибаси асосида замонавий агротехнологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини қайд этди. Ушбу йўналишда катта билим ва малакага эгалиги муҳим омил бўлишини таъкидлади.
Маҳсулотларни Европа ва бошқа хорижий бозорларга етказиб бериш ҳамда экспортёрлар учун юқори даромадли механизмларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг Туркияга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалий босқичига ўтиш, аниқ таклифлар асосида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари келишиб олинди.
