Қува туманидаги "Каркидон" сув омбори ҳудудида лойиҳа таклифлари асосида дам олиш масканларини барпо этиш ишлари бошланди
2025-05-07 18:45:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётганини таъкидлаб, лойиҳалар тадбиркорлар учун ҳам манфаатли бўлишини алоҳида қайд этди. Хусусан, 4 гектар майдонда 57 та коттеж қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос архитектура ва дизайн ечимига эга бўлади.
Тадбир давомида эл-юртга тинчлик, бошланган ишларнинг хайрли ва баракали бўлишини тилаб, дуолар қилинди. Қурилиш ишларига старт берилди.
Маълумот ўрнида, мажмуа ҳудудида йўл инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Туризм марказининг бош режаси доирасида меҳмонхоналар, дам олиш зоналари, автотураргоҳлар, ўйингоҳлар, амфитеатр ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаларини жойлаштириш ишлари давом этмоқда.
