Mustaqillik kuni
2025-09-01 / Воқеалар тақвими

Мустақиллик Куни Ўзбекистоннинг асосий миллий байрами ҳисобланади.
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкентда "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилиниши тўғрисида" қарор ва "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" қонун қабул қилинди. Қарорда Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланиши белгиланди.
1992 йили илк бор Мустақиллик куни нишонланди.
Бутун республика Мустақиллик кунини кенг ва шодон нишонлайди. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида ўз байрам дастури тайёрланади. Шу куни қаэрда бўлишингиздан қатъи назар, сизни қизиқарли томошалар кутади: ўзига хос фольклор жамоаларнинг чиқишлари, қувноқ спорт мусобақалари, эстрада шоуси, халқ ҳунармандларининг шовқин-суронли ярмаркалари. Ва, албатта, ширинликлар ва таомларсиз қандай байрам бўлиши мумкин? Шу куни байрам палови – бу марказий таом, оилалар, ҳамкасблар, қўшнилар, дўстлар тўкин-сочин дастурхон атрофида тўпланади.
Ўзбекистон пойтахтида эса тантаналарга олдиндан тайёргарлик кўрилади, чунки байрам шоуси шу даражада ёрқин ва кўламли-ки, кишини ҳайратда қолдиради. Унда юзлаб статистлар, мусиқий ва рақс жамоалари, эстрада ва кинонинг ёрқин юлдузлари қатнашади. Кечки пайтда эса майдон узра ажойиб байрам мушакбозлиги юз беради.
