Қувончли дил сўзлари: “Ўзбекистоннинг бахтли фуқаросиман”
2025-03-27 18:45:00 / Янгиликлар

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов иштирок этди.
Вилоят раҳбари барчани Рамазон ҳайити билан табриклаб, мамлакатимизда Президентимизнинг одилона ва халқчил ислоҳотлари билан минглаб инсонларнинг ватанли бўлиш, Ўзбекистонда тенг ҳуқуқли яшаш, ўз уйида доимий рўйхатдан ўтиш нияти амалга ошганлиги, бу эзгу ташаббус давом этаётганлигини эътироф этди. “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя муҳим мезонга айлангани одамларни ҳаётдан рози қилишда ўз самарасини бераётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Давлатимиз раҳбарининг куни кеча қабул қилинган фармони асосида вилоятимиздан ҳам 20 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани улар ва оила-аъзолари учун катта қувонч ва байрамга муносиб совға бўлганлиги қайд этилди.
Тадбирда фуқароликка қабул қилинган шахсларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлар бундай юксак эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдиришди.
Маълумот учун, 2016 йилдан буён ҳозиргача Фарғона вилоятида 3 минг 432 нафар шахс мамлакатимиз фуқаролигига қабул қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш бўйича жами 5 минг 469 нафар шахсларнинг фуқаролиги тан олинди ва паспорт (идентификация ID-карта) билан ҳужжатлаштирилди.
