Вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикасининг "Zhejiang Juma Entertainment Co., Ltd" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди
2025-04-01 12:00:00 / Янгиликлар

Вилоят раҳбари бугунги кунда ҳудудларда замонавий дам олиш масканлари ва парклар ташкил этишга муҳим эътибор қаратилаётганлиги, бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришда инвесторларни жалб этиш яхши самара беришлиги ҳақида сўз юритди.
Учрашувда компания раҳбари Ма Жянг компания фаолияти ҳақида маълумот берди. Мазкур компания истироҳат боғлари учун аттракционлар ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича йирик тажрибага эга. Компания дунё миқёсидаги энг йирик ва замонавий чархпалаклар, турли аттракционлар, инновацион кўнгилочар ускуналарни ишлаб чиқариш билан танилган.
Мулоқот чоғида Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – "Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида аҳоли учун замонавий истироҳат боғини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар, ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.
