Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан ҳарбий-маъмурий сектор "йўл харитаси"да амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди
2025-03-14 18:05:00 / Янгиликлар
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан ҳарбий-маъмурий сектор "йўл харитаси"да амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда қилинадиган ишлар келишиб олинди.
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов вилоят раҳбарига ҳамроҳлик қилди.
Маълумот ўрнида, вилоятимизда ҳарбий-маъмурий сектор томонидан ҳарбий шаҳарчалар ва полигонларнинг инфратузилмаси объектларини ривожлантириш, ҳарбий қисмларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар оилалари учун турар-жой бинолари ва ижтимоий объектларни қуриш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
