ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2024-10-22 14:20:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг хитойлик инвесторлар билан учрашувида вилоятимизда Хитой компанияси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилди.
Учрашувда мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари, лойиҳа қиймати 30 млн. долларни ташкил этиши, биринчи босқичда 200 киши, тўлиқ ишга туширилгач, 2 000 киши ишлаши тўғрисида хитойлик инвесторлар ахборот беришди.
Лойиҳани саноат зоналарига жойлаштириш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, лойиҳани амалга ошириш каби масалалар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш белгиланди.
