Жанубий Корея компанияси билан инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
2026-11-23 17:45:00 / Янгиликлар

Мулоқотда аввалги учрашувларда муҳокама қилинган энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари давом эттирилиб, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш йўналишидаги инвестиция лойиҳаси бўйича фикр алмашилди.
“KDHC” Жанубий Кореянинг марказлашган иссиқлик таъминоти, электр энергияси ишлаб чиқариш, экологик тоза ва энергия самарадор технологияларни жорий этиш соҳаларида ихтисослашган йирик давлат корпорацияларидан бири ҳисобланади. Корпорациянинг асосий фаолияти энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия йўқотишларини камайтириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни қисқартиришга қаратилган.
Учрашувда корпорациянинг илғор тажрибаси ва замонавий технологияларини Фарғона вилоятида қўллаш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда самарали энергия ишлаб чиқариш ечимларини жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Якунда ҳамкорлик доирасида уч томонлама меморандум имзоланди.



