Олтиариқ туманига янги ҳоким тайинланди
2026-11-23 15:50:00 / Янгиликлар

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич номзоди туман депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.
Ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Жаҳонгир Жуманов 1982 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтининг тармоқлар иқтисодиёти бўйича магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида вилоят молия тизими ва вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2019–2021 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2021–2024 йилларда эса Фурқат тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Олтиариқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шамсиддин Турдалиев Андижон вилояти ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.



