Хитойлик инвесторлар билан истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-11-21 18:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда истиқболли йўналишлар, фаол инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари эътиборда бўлди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилаётгани қайд этилди.
Мулоқот давомида хитойлик ишбилармонлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда замонавий агросаноат мажмуаларини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифлари ҳақида маълумот бердилар.
Шунингдек, вилоятнинг халқаро рейтинг кўрсаткичлари ва инвестициявий жозибадорлиги янги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим ўрин тутиши алоҳида қайд этилди.
Вилоят ҳокими тақдим этилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, ҳар бир лойиҳани аниқ иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида пухта ишлаб чиқиш, замонавий технологиялар ва илғор хорижий тажрибани жалб этиш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув давомида лойиҳаларни чуқур ўрганиш, уларни амалий босқичга олиб чиқиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича келишиб олинди.



