Устоз ижодкорга эҳтиром, эзгу анъаналарга садоқат
2026-11-19 17:45:00 / Янгиликлар

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан таниқли журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, устоз ижодкорлар, соҳа фахрийлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда марҳум ижодкорнинг яқинлари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов вилоят ҳокимининг телеканал ижодий жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Тоҳиржон Ҳамроқуловнинг ибратли ҳаёт йўли, сермазмун ижодий фаолияти ва эзгу ишларини ёд этиб, телеканал жамоасига янги ижодий муваффақиятлар тилади.
Анжуманда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Бағдод тумани ҳокими Мақсаджон Исақов ва бошқалар сўзга чиқиб, устоз ижодкорнинг ўз касбига садоқати, фотожурналистика ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, эл-юрт орасида қозонган ҳурмат-эътибори ҳамда халқимиз манфаати йўлида амалга оширган эзгу ишлари ҳақида тўхталдилар.
Тоҳиржон Ҳамроқуловнинг мустақилликнинг илк йилларида, мураккаб бир даврда хусусий телеканал ташкил этиб, уни маънавият ва маърифат масканига, ёш ижодкорлар учун ўзига хос маҳорат мактабига айлантира олгани алоҳида эътироф этилди.
Устознинг замондошлари, ҳамкасблари ва шогирдлари у киши билан боғлиқ ёрқин хотираларини ўртоқлашиб, ижодий жасорати, инсоний фазилатлари, самимияти ва фидойилиги ҳақида дил сўзларини билдирдилар.
Бугун устоз ижодкор асос солган телеканалнинг 30 йиллик довондан ўтиб, ўз фаолиятини изчил давом эттираётгани, у киши бошлаб берган эзгу анъаналарнинг бардавомлиги алоҳида аҳамиятга эга.
Тадбир устоз ижодкорнинг ёрқин хотирасига чуқур ҳурмат-эҳтиром, самимият ва эзгулик руҳида ўтди.









