Ҳамкорлик кўлами янада кенгаймоқда
2026-11-18 22:30:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров "Heyal Holding" компанияси вакили Осман Хеял билан учрашди.
Учрашувда компания ҳамкорлигида Қува туманида ташкил этилаётган "Turon Turk" махсус саноат зонаси лойиҳасининг бугунги ҳолати, амалга оширилаётган ишлар ва унинг кейинги босқичлари юзасидан музокаралар олиб борилди.
Маълумот учун, лойиҳа доирасида Қува туманида умумий қиймати 350 миллион доллар бўлган, 26 гектар майдонни эгаллаган махсус саноат зонасини ташкил этиш кўзда тутилган. Унда мева-сабзавотни қайта ишлаш, электротехника, озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳамда 5 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Мулоқот давомида лойиҳани белгиланган режалар асосида амалга ошириш, мавжуд масалаларни ҳал этиш ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


