Қишлоқ хўжалигига Туркиянинг замонавий агротехнологиялари жорий этилади
2026-11-18 22:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда қишлоқ хўжалигига замонавий агротехнологияларни жорий этиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, экинлар ҳосилдорлигини кўпайтириш, шунингдек, экологик хавфсиз маҳсулотлар етиштириш борасида ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Мурат Балликташ Фарғона вилоятида мазкур йўналишда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдириб, ҳамкорликда лойиҳа ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Вилоят ҳокими ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, қишлоқ хўжалигида инновацион ечимлардан фойдаланиш, сув ва ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш таннархини камайтириш ҳамда ҳосилдорликни оширишда замонавий технологияларнинг аҳамияти катта эканини таъкидлади.
Учрашув якунида таклиф этилаётган лойиҳани атрофлича ўрганиш, дастлабки пилот синовларни ташкил этиш, ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш ҳамда инвестиция лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича келишиб олинди. Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


