Муқобил энергия — тараққиёт учун мустаҳкам пойдевор
2026-11-17 20:15:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Beijing Daorong Energy Group” компанияси бош директори Чэнь Цзюньшунь бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари эътиборда бўлди.
Хусусан, шамол энергиясидан фойдаланиш, гидроэлектр станциялар қуриш ҳамда геотермал энергия имкониятларини ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.
Вилоят ҳокими яшил энергетика соҳасида пилот лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Мулоқотда мавжуд имкониятларни чуқур ўрганиш, аниқ таклифлар тайёрлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ташаббусларини амалий босқичга олиб чиқиш масалалари келишиб олинди.


