Зиёлилар янги ташаббус ва таклифларни билдирмоқда
2026-11-12 16:40:00 / Янгиликлар

Уларда олимлар, педагоглар, ижодкорлар, тиббиёт мутахассислари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари юзасидан фикр алмашилмоқда.
Хусусан, миллий ўзлик ва қадриятларни асраш, жамиятда ватанпарварлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, рақамли муҳитнинг ёшлар дунёқарашига таъсири, оила ва маҳаллада тарбия масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, давлат тили нуфузини ошириш, замонавий ўзбек адабиёти, таржима ва ноширлик соҳаларини ривожлантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, илм-фан, таълим ва инновацион тиббиёт салоҳиятини оширишга қаратилган таклифларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Муҳокамаларда глобаллашув ва рақамли трансформация шароитида ёш авлоднинг мафкуравий ҳамда рақамли иммунитетини шакллантириш, ахборот маконида соғлом муҳитни таъминлаш, оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам кўтарилмоқда.
Шўъбаларда билдирилаётган фикр ва таклифлар ҳудуддаги долзарб ижтимоий-маънавий масалаларга ечим топиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва янги ташаббусларни илгари суришга қаратилган.
Мулоқот якунида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар умумлаштирилиб, "Ўзбекистон зиёлилари кенгаши"нинг республика йиғилишига тақдим этилади.









