Кўчатчиликдаги илғор тажрибалар бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди
2026-11-12 14:25:00 / Янгиликлар

Мулоқотда кўчатчилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, Туркиянинг илғор тажрибасини Фарғона вилоятида жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Уюшма Туркиядаги кўчат етиштирувчилар манфаатларини ифодалайди. У сертификатланган кўчатлар етиштиришни кенгайтириш, маҳсулот сифатини ошириш, кўчатларнинг келиб чиқишини кузатиб бориш тизимини такомиллаштириш ҳамда ўсимликлар саломатлигини таъминлаш йўналишларида фаолият юритади.
Туркиялик мутахассислар кўчат етиштириш бўйича ўз тажрибалари ва ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумот бердилар. Учрашувда вилоят фермерлари ва боғбонлари учун малакали мутахассислар иштирокида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш, кўчат етиштириш технологиялари бўйича тажриба алмашиш таклифлари билдирилди.
Учрашув якунида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


