Янги Ўзбекистон зиёлилари — миллий юксалиш таянчи
2026-11-12 10:25:00 / Янгиликлар

Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятимиздаги илм-фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, маданият ва санъат, журналистика ҳамда бошқа турли соҳаларнинг илғор вакиллари қатнашмоқда.
Мамлакат тараққиётида зиёлиларнинг илмий, интеллектуал ва ижодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари йиғилиш кун тартибидан жой олган.
Шунингдек, ёшлар тарбияси, миллий қадриятларни асраш ва жамиятни маънавий юксалтириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Ҳудуддаги мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилиб, уларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ва ташаббуслар илгари сурилади.
Тадбир давомида билдирилган таклиф ва ташаббуслар умумлаштирилиб, “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг республика йиғилишига тақдим этилади.






